Клуб янгиликлари

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири: финалда "Пахтакор" - "Янгиер"

Клуб янгиликлари

2004 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз Баҳодир Иброҳимов хотира турнири финалига йўлланма олишди.

Ярим финалда Олим Шокиров шогирдлари Чиноз футбол мактаби жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Финалда тарбияланувчиларимиз "Янгиер" билан майдонга тушишади. Бу жамоа "Бунёдкор"дан 3:1 ҳисобида устун келди.

Финал учрашуви 25 август, жума куни ЎФФ майдонида соат 11:20да бошланади.