"Насаф" билан баҳсдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Менга бугунги ўйин ёқди. "Насаф"га қарши кечадиган учрашувлар ҳар доим қизиқарли кечади. Кўп вазиятлар яратдик, аммо рақиб ҳам кучли жамоа эди. Бугун сифатли ўйин намойиш этдик. Менимча, бугун рақибдан яхшироқ ўйнадик ва устунроқ эдик. Ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо ғалабаларимиз ҳали олдинда.
"Насаф" бугун бешта ўзгаришга қўл урди. Биз эса бор-йўғи битта ўзгариш қилдик. Ротация қилиш учун кўпроқ футболчиларимиз бўлганида яхши бўлар эди, аммо ҳозирги кунда бор имкониятимиз шу. Алижонов, Азмиддинов ва Ҳамралиевнинг йўқлиги биз учун катта йўқотиш. Ҳозирги кунда ҳимояда ўйнаётган ёш футболчиларимизга эътирозим йўқ. Улар яхши ўйин намойиш этмоқда.
Ёшлар чемпионат ўйинлари орқали тажриба тўплашда давом этишади. Азмиддинов ва Ҳамралиев қайтганидан сўнг асосий таркибдан жой олиш учун рақобат бошланади. Ҳеч қайси футболчининг асосий таркибдан жой олиши кафолатланмаган.