Клуб тарихи

1956 «Пахтакор» биринчи ўйинини ўтказди ва стадион қуриб битирилди

1958 Жамоада Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси Геннадий Красницкий ўйнашни бошлади.

1960 “Пахтакор” биринчи бор СССР олий лигасида иштирок этди.

1962 СССР чемпионатида 6-ўрин эгалланди, бу Собиқ Иттифоқ даврида энг яхши икки натижадан бири саналади.

1968 Еврокубоклардаги иштирокка бир қадам қолган. Жамоа СССР Кубоги финалида майдонга тушган.

1972 Иқтидорли авлод дебюти: Михаил Ан, Владимир Фёдоров ва Лакис Хадзипанагис.

1976 Жамоа футболчиси Владимир Фёдоров Олимпиада ўйинларида терма жамоа билан бронза медалига эга чиқди.

1979 "Пахтакор" ва бутун ўзбек футболи учун фожиали авиаҳалокат рўй берди.

1982 Йигирма йилдан сўнг СССР чемпионатида яна 6-поғонага эришилди.

1987 Ўзбек футболи афсоналаридан бири Миржалол Қосимов “Пахтакор”да фаолиятини бошлади.

1991 “Пахтакор” СССР олий лигасида охирги марта қатнашди.

1992 Ўзбекистон чемпионати ўтказила бошланди. “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритди.

1993 Ўзбекистон Кубогида зафар қучилди.

1998 "Пахтакор” иккинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди.

2001 “Пахтакор” кетма-кет 7 бор Ўзбекистон Кубогида ғолиб чиқди.

2002 “Пахтакор” Осиёнинг энг яхши клуби деб топилди.

2002 Кетма-кет 6 марта Ўзбекистон чемпионатида бош соврин қўлга киритилди.

2009 Жамоа Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланди.

2012 Ўзбекистон чемпионатида ғалаба.

2014 “Пахтакор” 10 ва 11-чемпионлигига эга чиқди.

2017 Суперклубга айланиш йўлида қадамлар.