Суперлига 2-турида "Пахтакор" ўйинда устунликка эга бўлса-да, "Насаф" билан голсиз дуранг қайд этди.
Жамоамиз устози Максим Шацких бошланғич таркибда ўзгариш қилмади. Учрашув давомида ташаббус кўпроқ "Шерлар" тарафида бўлди. Биринчи бўлимда яққол учта имкониятни юзага келтирдик. Дастлаб Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Холдорхонов яқин масофадан боши билан зарба йўллади, аммо рақиб посбони тўпни қайтарди. Салдан кейин Ҳамдамовнинг йўллаган зарбасини устун ёнидан ўтиб кетди. Черан эса бурчакдан узатилган тўпни тепишга улгурмади. Меҳмонларда Матеуснинг икки зарбаси хавфли чиқди. Бир ҳолатда у тўпни ноаниқ тепди, сўнг Павлюченко тўпни эгаллаб олди.
Иккинчи бўлимда ҳам "Пахтакор" кескин вазиятларни кўпроқ содир этди. Ҳамдамов ва Холматовнинг узоқдан тепган тўпларини Неъматов қайтарди. Қаршиликлардан Мозговойнинг боши билан зарбаси хавфли ва ноаниқ бўлди. Ўйин охирида эса Черан қулай вазиятни юзага келтирди, бироқ у тўпни Абдуманноповга оширишга улгурмади. Шу тариқа баҳс голсиз дуранг билан якунланди.
"ПАХТАКОР" - "НАСАФ" - 0:0
8 март. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 3230 томошабин.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, А.Цапенко, Т.Гайнуллин, Р.Чориев.
ВАР: А.Нажафалиев.
АВАР: Р.Серазетдинов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: Ж.Имомов.
"Пахтакор": Павлюченко, Саитов, Абдумажидов, Асқаров, Адҳамзода, Ортиқбоев, Собирхўжаев, Холматов, Ҳамдамов, Холдорхонов (Абдуманнопов, 75), Черан.
"Насаф": Неъматов, Ғайбуллаев, Раҳматов, Мозговой, Абдураҳматов (Станоевич, 53), Муҳиддинов, Матеус (Абдухолиқов, 53), Голбан, Муҳаммадиев (Давронов, 53), Марушич (Чогадзе, 74), Жигаури (Бозоров, 73).
Огоҳлантиришлар: Асқаров, 38. Абдухолиқов, 68. Станоевич, 73. Адҳамзода, 81. Голбан, 89. Ортиқбоев, 90+3.