ФИФА кунларида "Пахтакор"нинг 10 футболчиси турли терма жамоалар сафига чақирилди. Диёр Холматов миллий термамиз билан Гонконгга қарши кечадиган жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига таклиф этилди. Кими Мерк Қирғизистон, Павел Павлюченко эса Беларусь терма жамоаси таркибига чақирилди.
Владимир Назаров, Беҳруз Асқаров ва Пўлатхўжа Холдорхонов олимпия терма жамоаси билан Қатарнинг Доха шаҳрида ўтадиган йиғинда қатнашади.
Дилшод Абдуллаев, Ислом Анваров, Нурлан Ибраимов ва Саидумар Саиднуруллаев U-20 терма жамоаси билан Тошкентдаги йиғинга жалб этилди.
@Pakhtakor_FC