Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 56 учрашув бўлиб ўтган. 43 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган бўлса, 7та ўйинда дуранг қайд этилган ва 6 баҳсда рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 132 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 44 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 28 баҳснинг 26тасида жамоамиз муваффақиятини нишонлаган. Шундан 12 ғалаба йирик натижа билан қўлга киритилган. Ўз майдонида жамоамиз 94 гол уриб, 19 тўп ўтказиб юборган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган.
"Пахтакор" ва "Сўғдиёна" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 март, шанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.