Суперлига 2-тури марказий тўқнашувида жамоамиз "Насаф"га қарши Тошкентда ўйнайди.
Ҳар икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар охирги йилларда кескин ўтмоқда. Бу сафар улар мавсум бошидаёқ тўқнаш келишмоқда.
Беллашувлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, чемпионатларда жамоалар жами 54 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Уларнинг 30тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 13 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. Қаршиликлар эса 11 ўйинда ғалаба қозонишган. Рақиб дарвозасини 79 бор ишғол қилган жамоамиз дарвозасидан 48 гол ўтказиб юборган.
Тошкентдаги беллашувларда жамоамиз 20 ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган. Тошкентдаги баҳсларда "Шерлар" 48 гол уриб, 15 тўп ўтказишган.
"Пахтакор"ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги беллашув 8 март, жума куни «Пахтакор» стадионида соат 17:15да бошланади.