Ироқлик 24 ёшли ҳимоячи билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекилди.
Ироқ терма жамоаси футболчиси "Ал Қува Ал Жавия" клубидан эркин агент сифатида клубимизга келиб қўшилди. Заид Ироқ терма жамоаси сафида жаҳон чемпионати саралаш ўйинларига жалб этилган. Ироқ билан Араб Кўрфази Кубоги мусобақасида ғолиб чиққан.
Заид Таҳсиннинг "Пахтакор"даги фаолияти омадли ва совринларга бой бўлишини тилаймиз.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Заид!