Жамоамиз 28 ёшли ҳужумчи билан ушбу йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекди.
Абдухолиқов фаолияти мобайнида "Насаф", "Рух" (Украина), "Энергетик-БГУ" (Беларусь), "Ордабаси" (Қозоғистон) ва "Сумқайит" (Озарбойжон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Бобур ҳозиргача бир мартадан Ўзбекистон ва Қозоғистон чемпионига айланган.
Умид қиламизки, Абдухолиқов "Пахтакор"нинг совринларни қўлга киритишига ўз ҳиссасини қўшади.
"Пахтакор"га хуш келибсан, Бобур!