Клуб янгиликлари

Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди

Клуб янгиликлари
Жамоамиз тарбияланувчиси фаолиятини яна клубимизда давом эттиради.

24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Пахтакор"да шу пайтгача 75 ўйинда 17 гол муаллифига айланган. Клуб тизимида тарбияланган Ҳожимат жамоамиз билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Умид қиламизки, у ўзининг ажойиб ўйинлари билан совринлар қўлга киритишимизга ўзининг катта ҳиссасини қўшади.