Португалиялик мураббий Педру Морейра ҳамда унинг беш нафар ёрдамчилари билан ҳамкорлик икки томон келишуви асосида бекор қилинди. Биз ушбу мутахассисларнинг клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг келаси ишларида омад тилаймиз.
Шунингдек, ярим ҳимоячи Жонатан Лукка билан шартнома ҳам бекор қилинди. У оғир жароҳат сабабли май ойида сафдан чиққанди.