Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Иккинчи бўлимда ўйинни ўзгартира олдик"

Клуб янгиликлари
Қаршидаги беллашувдан сўнг "Пахтакор" устози матбуот анжуманида қатнашди.

Тожиев: - Биринчи бўлимни ёмон бошладик ва мезбонлар ташаббусга эга бўлишди. Йигитларда толиқиш сезилди ва ўйинга киришиб кетиш қийин кечди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлардан кейин назоратни қўлга олдик. Вазиятларимиз бўлди, яна гол уришимиз ҳам мумкин эди.

Жамоадаги руҳий муаммоларни ҳал этяпмиз, улар бирдам ҳолда ўзаро ёрдам беришга интилишяпти. Бу борада ишлар яхшиланиб бормоқда. Ёзда таркибни кучайтириш устида ишлар олиб борилмоқда.

Сергеев келганимдан бери деярли алмаштиришсиз ўйнаб келмоқда. У ҳам темирдан эмас, чарчоқ аломатлари бор. Игорни ҳужумга янги куч бериш учун алмаштирдим.