Клуб янгиликлари

Қаршида голларга бой дуранг

Клуб янгиликлари

Суперлига 14-тур марказий баҳсида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувни Алижонов жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Биринчи бўлимда устунлик мезбонлар тарафида бўлди. Норчаев, Бозоров ва Мозговойнинг уринишлари ноаниқ чиқди. 28-дақиқада Бозоровнинг узатмасидан кейин Норчаев ҳисобни очди. Кейинроқ ушбу ҳужумчининг яна бир аниқ зарбаси йўлига Назаров тўсиқ бўлди. Жамоамизнинг ҳаракатлари эса зарбага етиб бормасдан тўхтаб қолди.

Иккинчи бўлимда эса назорат "Шерлар" тарафига ўтди. Ресаннинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, Сергеев қайтган тўпга зарба беришга улгурмади. 62-дақиқада мезбонлар Норчаевнинг иккинчи голи эвазига фарқни оширди. Шундан кейин катта куч билан олдинга борган "Пахтакор" ўйин охирида ҳисобни тенлаштирди. Дастлаб Адҳамзоданинг пасидан Риаскос унумли фойдаланган бўлса, қўшилган тўртинчи дақиқада Ҳамдамов тўпни дарвозага йўллади - 2:2.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 2:2 (1:0)
27 июнь. Қарши. "Марказий" стадион. 15350 томошабин.
Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, У.Нутфуллаев.
ВАР: А.Худойберганов.
АВАР: А.Рихсибоев.
Назоратчи: Т.Абдуллаев.
Комиссар: Д.Иброҳимов.
"Насаф": Неъматов, Абдураҳматов (Голбан, 78), Ғайбуллаев, Давронов, Насруллаев, Муҳиддинов (Раҳматов, 58), Мозговой, Черан (Сидиқов, 78), Бозоров, Чолович (Нуруллаев, 58), Норчаев.
"Пахтакор": Назаров, Саитов, Абдумажидов, А.Абдуллаев, Адҳамзода, Бўриев (Риаскос, 65), Собирхўжаев (Холматов, 46), Ибрагимов (Ҳамдамов, 80), Ресан, Фламарион, Сергеев (Жўрақўзиев, 87).
Голлар: Норчаев, 29 - 1:0. Норчаев, 62 - 2:0. Риаскос, 90 - 2:1. Ҳамдамов, 90+4 - 2:2.
Огоҳлантиришлар: Адҳамзода, 52. Бўриев, 55.