"Хоразм" дарвозасини ишғол қилган тарбияланувчимиз Суперлигада 110-голни урган ҳолда рекордни янгилади. Бунгача Драган Черан 109 гол билан Ўзбекистон чемпионатларидаги тўпураримиз бўлиб турганди. Энди Игорь ҳар бир голи билан таъқибчисидан ўзиб боради.
Сергеев ички кубокларда 18, Чемпионлар Лигасида эса 12 тўп муаллифи бўлган. Ҳужумчи "Пахтакор" сафида расмий баҳсларда 140 гол урган.