Суперлига 11-турида жамоамиз 15 йиллик танаффусдан кейин "Хоразм" билан тўқнаш келади.
2010 йил бўлиб ўтган охирги тўқнашувда Тошкентда "Пахтакор" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жами 16 беллашувнинг 11тасида "Шерлар", 2тасида рақиблар зафар қучган. 3 ўйинда дуранг қайд этилган. Хоразмликлар дарвозаси 34 бор ишғол этилган ва 10 тўп ўтказиб юборилган. Тошкентда 6 ғалаба, биттадан дуранг ҳамда мағлубият кузатилган. Тўплар фарқи 17:4ни ташкил этади.
"Пахтакор" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги ўйин 25 май куни соат 20:00да "Жар" стадионида бошланади.