Клуб янгиликлари

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
"Шерлар" Суперлиганинг 10-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.

Чемпионат доирасида жамоалар 50 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол жамоамиз тарафида. 41 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 7 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 2 марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 137 гол урилиб, 32 тўп ўтказиб юборилган.

Навоийдаги 25 учрашувда 20 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган.

Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 18 май, якшанба куни соат 21:00да Навоийдаги "Ёшлар" стадионида бошланади.