Клуб янгиликлари

Ўзбекистон Кубоги превьюси. "Пахтакор" - "Насаф"

Клуб янгиликлари

13 май куни "Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги 3-турида "Насаф"га қарши "Жар" стадионида майдонга тушади.

Жамоалар Ўзбекистон Кубогида жами 18 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 7тасида "Шерлар" ғалаба қозонган бўлса, 5та баҳсда дуранг қайд этилган ва 6 ўйинда рақиб ғалабаси кузатилган. Жамоамиз 28 тўп киритган ҳолда дарвозасидан 21 гол олиб чиққан. Кубок плей-офф босқичларида 8 тўқнашувнинг 5тасида "Пахтакор", 3тасида "Насаф" навбатдаги босқичга йўл олган. Яна уч баҳс финал ўйинида кузатилиб, уларнинг иккитасида "Шерлар", яна бирида рақиб ғолиб чиққан.

"Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳс 13 май, сешанба куни "Жар" стадионида соат 19:00да бошланади.