Клуб янгиликлари

Камолиддин Тожиев: "Йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажариб, ўз даражаларида ўйнашди"

Клуб янгиликлари
"Бухоро"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" устози Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун йигитлар барча кўрсатмаларни яхши бажаришди ва ўз даражаларида футбол ўйнашди. Баҳсдан олдин улар билан суҳбатлашиб, барчалари юқори савияда ўйнай олишлари ҳақида гаплашдик. Улар кичик руҳий тушкунликда эди. Уларни бундан чиқариш устида ишлаш керак. Барчалари ўз тоифаларида терма жамоалар аъзолари саналади. Улар жуда яхши ўйнай олишади, фақат ўзларига ишончни ҳис қилишлари керак. Руҳият борасида ишланса, барчаси ўзгаради. Бу жамоадаги футболчиларни зўр ўйнатса бўлади, менми ёки бошқа мураббийми, фарқи йўқ. Айни пайтда руҳиятни яхшилаш борасида йигитлар билан ишлаймиз.