"Шўртан" билан ўйиндан сўнг жамоамиз бош мураббийи беллашув хусусида фикрини айтиб ўтди.
Морейра: - Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимда ҳужумда фаол ҳаракат қилдик ва кўпроқ голли имкониятларимиз бўлди. Рақибнинг кучли тарафларини тўса олдик. Бугун ғалаба жуда муҳим эди. Иштиёқни сақлаб қолиш керак эди.
Бир футболчи кам бўлганда ҳимояга кўпроқ эътибор берилади. Рақибни дарвозамизга яқинлаштирмасликка интилдик ва яққол вазиятларга йўл қўймадик. Бўш ҳудудларга чиқиб боришга уриндик, аммо уларни голга айлантира олмадик. Фарғонада ҳам, бугун ҳам муҳим ютуққа эришдик.