Суперлига 7-турида Игорь Сергеев томонидан урилган ягона гол жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди.
Ўйин бошидан ҳужумга ўтган "Пахтакор" 4-дақиқада ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Алижоновнинг жарима майдонига узатиб берган тўпини Сергеев яқин масофадан дарвозага жойлаб қўйди. Биринчи бўлимда яққол устунлик қилган "Шерлар"да бир неча голли имкониятлар юзага келди, бироқ сўнгги узатма ва зарбалар аниқ чиқмади.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин суръатини жамоамиз назорат қилди. 74-дақиқада йўл қўйилган хато оқибатида Назаров майдондан четлатилди ва унинг ўрнига туширилган Шевченко асосий таркибда дебютини ўтказди. Қолган дақиқаларда ҳимояда хато қилмаган "Шерлар" муҳим ютуқни сақлаб қолишди.
"ПАХТАКОР" - "ШЎРТАН" - 1:0 (1:0)
27 апрель. Тошкент. "Жар" стадиони. 2345 томошабин.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, Ш.Аъзамов, Р.Фозилов, А.Раҳимқулов.
ВАР: А.Рисқуллаев.
АВАР: Р.Юсупова.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Назаров, Алижонов, Азмиддинов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Адҳамзода, Лукка, Собирхўжаев (Холматов, 90+3), Ресан (Ибрагимов, 82), Риаскос (Шевченко, 77), Сергеев (Жўрақўзиев, 90+3).
"Шўртан": Эшбўтаев, Султонмуродов, Худойбердиев, Нуриддинов (Саидазимов, 61), Мамасидиқов, Маннонов, Ҳасанов (Анваров, 86), Нарзуллаев (Шарипов, 78), Раҳматов, Пирмуҳаммедов, Саидхонов (Эргашбоев, 86).
Гол: Сергеев, 4 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Нуриддинов, 28. Ресан, 54. Адҳамзода, 79.
Четлатиш: Назаров, 74.