Футбол мактаблари ўртасида республика биринчилиги баҳслари якунланди. Унда "Пахтакор" академияси тарбияланувчилари финалда Одил Аҳмедов академиясидаги тенгқурларидан устун келиб, мамлакат чемпионларига айланишди. Шу тариқа "Пахтакор" 2024 йилда ўсмирлар ва ёшлар даражасидаги ҳар уч мусобақа - U-16, U-19 ва U-21 чемпионатларида ғолиб бўлган жамоага айланди! Клуб раҳбарияти томонидан ёшлар ҳамда академияга берилаётган эътибор натижасида энг юқори уч тоифадаги мусобақаларда ғолиблик қўлга киритилди. Албатта, бу ютуқларда академия ходимларининг меҳнатларини ҳам эътироф этиш лозим. Яқин йилларда ушбу футболчилар жамоамиз ва ўзбек футболи юлдузларига айланишади деб умид қиламиз.
Сўнгги янгиликлар
- 31.07 Превью. "Машъал" - "Пахтакор"
- 28.07 Азиз Турғунбоев "Пахтакор"га қайтди
- 22.07 Заид Таҳсин "Пахтакор" футболчисига айланди
- 16.07 Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди
- 09.07 Бобур Абдухолиқов "Пахтакор" футболчисига айланди
- 08.07 Муҳаммадали Ўринбоев "Роял Антверп" клубига трансфер қилинди
- 07.07 Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорлик тўхтатилди
- 07.07 Камолиддин Тожиев: "Йигитлар ўз даражаларини тўлиқ намойиш этишди"
- 06.07 "Навбаҳор" устидан ишончли ғалаба
- 05.07 Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"
U-16 жамоамиз ҳам Ўзбекистон чемпионига айланди!
Клуб янгиликлари
