Суперлига 13-турида "Пахтакор" дербида "Бунёдкор"дан кичик ҳисобда устун келди.
Биринчи бўлимда жамоалар ҳужумкор футбол намойиш қилишди. Дастлаб рақибдан Исмоналиевнинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. Кейинроқ Алижоновнинг уринишида тўп устунга тегди. 8-дақиқада ушбу мавсумда илк бор асосий таркибда туширилган Ҳожиакбар голли узатма муаллифи бўлди. Қанотдан унинг узатган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади - 1:0.
Бўлим ўрталаригача Черанда яна икки қулай имконият бўлди. Бир ҳолатда зарба ноаниқ чиқди, иккинчи сафар дарвозабон тўпни қайтарди. Бўлим охирларида Ҳамралиев яқин масофадан тўпни йўллай олмади. Меҳмонлардан Абдуҳолиқовнинг зарбасини Назаров қайтарган бўлса, Исмоналиев ва Йович ноаниқ зарба берди.
Иккинчи бўлим бошида Ҳамдамов ва Абдуманноповнинг хавфли зарбалари салгина ноаниқ кетди. Рақибдан Абдуҳолиқов боши билан тўғри зарба бера олмади. Хотиржамлик билан ўйинни назорат қилган жамоамиз кичик ҳисобдаги ғалабани сақлаб қолди.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 1:0 (1:0)
27 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1258 томошабин.
Ҳакамлар: Х.Суюнбоев, А.Маражабов, З.Абдураҳмонов, А.Тўхтасинов.
ВАР: Д.Акмалов.
АВАР: А.Рихсибоев.
Назоратчи: М.Саидқосимов.
Комиссар: Қ.Мадраимов.
"Пахтакор": Назаров, Асқаров, Ҳамралиев, Азмиддинов, Алижонов (Абдумажидов, 80), Холматов, Собирхўжаев, Адҳамзода, Абдуманнопов (Усмонов, 68), Черан, Ҳамдамов.
"Бунёдкор": Любич, Нормуродов (Туплиев, 83), Расо, Иззатов, Абдуҳолиқов, О.Каримов (Йўлдошев, 87), Исмоналиев, Тўрақулов, Тўлқинбеков, Тўхтасинов, Йович (Олимжонов, 67).
Гол: Черан, 8 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев, 56. Тўрақулов. 84.