"Обод" билан беллашувдан кейин Жасур Абдураимов ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
Жасур АБДУРАИМОВ ("Пахтакор" мураббийи): - Бугун яхши ўйин кўрсатдик. Жамоа футбол ўйнашга интилди. Ҳаракатларимиз ўхшади ва мақсадимизга эришдик. Сафардаги ўйинларда доим ғалаба учун ўйнадик. Қаердадир омадимиз келмади, оддий ҳолатларда тўп ўтказиб юбордик. Йигитларга бирга ишлаган пайтимиз учун раҳмат айтаман. Биз қийин вазиятда муносиб ишладик. Улар жамоага борларини беришга интилишди.
Раҳбариятга ҳам ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзимни синаб кўрдим, нималарни уддалай олишимни билиб олдим. Бу менга асқотади. Футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортди. Шу сабабли ўйинимиз анча яхшиланди.
"Пахтакор" ҳаётимда катта ўрин тутган. Менга иш таклиф қилишса, клубда қолишни муҳокама қиламиз. Шунчаки юриб, маош олишни хоҳламайман. Мен чинакамига ишлашим лозим. Тер тўкадиган ишда меҳнат қилишга тайёрман.