"Сурхон" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин хусусида фикрларини билдирди.
Шацких : - Бугун йигитлар кўрсатмаларни ўйин давомида бажаришди. Тайёргарлик жараёнида ишланмаларга амал қилишди. Бу биринчи ўйин, 3 кундан кейин бизни навбатдаги беллашув кутмоқда.
Мураббий таркибдан қониқиш ҳосил қилмайди, ҳамиша камчилик топилади. Раҳбарият олдимизга иқтидорли ёшлар билан яхши ишлаш вазифасини қўйган. Шуни бажариш учун интиламиз. Барча терма жамоаларда футболчиларимиз кўп. Ёшларни аста-секинлик билан тарбиялаб борамиз, имконият берамиз. Етакчилар ўрнини бирданига тўлдириб бўлмайди. Улар кетишни хоҳлашди, энди ёшлар даражасини ўстиришга уринамиз.
Бизда чемпионлик руҳияти бор - жамоада, стадионда, клубда. Лекин ёшлар дастлаб "Пахтакор"га мослашиб, буни тушуниб олишлари керак.