Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг СССР ва Ўзбекистон чемпионатларидаги энг яхши тўпурарлари

Клуб янгиликлари

2024 йилги Суперлига мавсуми стартидан аввал "Шерлар" таркибида СССР ва Ўзбекистон чемпионатларида энг кўп гол урган футболчилар билан таништириб ўтамиз.

XX асрда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Геннадий Красницкий 142 гол билан чемпионатларда жамоамиз тўпурари саналади. Игорь Шквирин эса 136 тўп киритган ҳолда иккинчи натижа соҳиби бўлиб турибди. Биродар Абдураимов ҳисобида 130 гол мавжуд. Ўзбекистон чемпионатларида тўпурар ҳисобланган Игорь Сергеев 101 тўпи билан 4-натижа эгасига айланган. Драган Черан эса 96 гол билан 5-поғонага кўтарилган.

Қуйида "Пахтакор" таркибида чемпионатларда 50тадан кўп тўп киритган футболчилар рўйхати келтирилган. 
"Пахтакор"нинг чемпионатлардаги умумий тўпурарлари
Геннадий Красницкий - 142
Игорь Шквирин - 136
Биродар Абдураимов - 130
Игорь Сергеев - 101
Драган Черан - 96
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Андрей Якубик - 70
Азамат Абдураимов - 67
Александр Гейнрих - 66
Сервер Жепаров - 64
Миржалол Қосимов - 61
Владимир Фёдоров - 58
Дилмурод Назаров - 56
Собир Ходиев - 54
Тўлаган Исоқов - 52
Шуҳрат Мақсудов - 51

"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари
Игорь Сергеев - 101
Драган Черан - 96
Анвар Солиев - 86
Зайниддин Тожиев - 71
Александр Гейнрих - 66
Игорь Шквирин - 66
Сервер Жепаров - 64
Дилмурод Назаров - 56
Собир Ходиев - 54
Миржалол Қосимов - 52
Шуҳрат Мақсудов - 51