"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси "Брентфорд" клубида давом эттиради. Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар "Брентфорд"да ижарада асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев "Пахтакор"да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади. Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган "Пахтакор" академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
Сўнгги янгиликлар
- 31.07 Превью. "Машъал" - "Пахтакор"
- 28.07 Азиз Турғунбоев "Пахтакор"га қайтди
- 22.07 Заид Таҳсин "Пахтакор" футболчисига айланди
- 16.07 Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди
- 09.07 Бобур Абдухолиқов "Пахтакор" футболчисига айланди
- 08.07 Муҳаммадали Ўринбоев "Роял Антверп" клубига трансфер қилинди
- 07.07 Педру Морейра ва унинг мураббийлар штаби билан ҳамкорлик тўхтатилди
- 07.07 Камолиддин Тожиев: "Йигитлар ўз даражаларини тўлиқ намойиш этишди"
- 06.07 "Навбаҳор" устидан ишончли ғалаба
- 05.07 Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"
Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг "Брентфорд" клубига ижарага берилди
Клуб янгиликлари
