Ушбу санада жамоамиз 2008 йил МДҲ Чемпионлари Кубогида ғолиб бўлган.
"Олимпийский" мажмуасида кечган финалда "Пахтакор" яна Латвиянинг "Вентспилс" клуби билан тўқнаш келган. Ўйинда ҳисоб очилмаган. Қўшимча бўлимларда Игнатий Нестеров ўрнига Темур Жўраев 108-дақиқада майдонга туширилади. Пенальтилар сериясида Зангареев ва Ваненснинг зарбаларидан сўнг Жўраев тўпни қайтаради. Агар Зангареевнинг зарбаси бартараф этилмаганда ғолиблик Латвия клубига насиб этарди. Ҳал қилувчи зарбани қайтаришдан аввал Жўраевнинг ўзи серияда зарбани аниқ амалга оширади. Серияда 9:8 ҳисобида зафар қучган "Пахтакор" ушбу мусобақада ғолиб бўлган ягона ўзбек жамоасига айланган.
1979 йил
Пахтакор - Волан (Венгрия) - 0:0. Москва.
1991 йил
Пахтакор - Слован (Чехословакия) - 2:1.
Голлар: Шарипов, Ҳасанов.
1992 йил
Пахтакор - Олға (Қирғизистон) - 2:0
Голлар: Касумов, Қосимов.
Пахтакор - Олға (Қирғизистон) - 2:0
Голлар: Забиров, Лебедев.
2008 йил
Пахтакор - Вентспилс (Латвия) - 0:0 (9:8 пенальтилардан)
2012 йил
Пахтакор - Полония (Польша) - 1:2
Гол: Азизов 20.
2014 йил
Пахтакор - Ягеллония (Польша) - 1:0
Гол: К. Тожиев 28.
Бугунги кунда "ўзбек Пелеси" деб таърифланган Ҳамид Раҳматуллаев таваллуд топган. У "Пахтакор" СССР олий лигасида ўйнашни бошлаган даврдан бошлаб 12 мавсум давомида жамоамизда ўйнаган.
Шу санада туғилган: Ҳамид Раҳматуллаев (ҳужумчи, 1960-71, 192 ўйин, 20 гол), Александр Гридюшко (ҳужумчи, 1987, 17 ўйин), Рустам Дўрмонов (ҳужумчи, 1995, 20 ўйин, 5 гол).