Клуб янгиликлари

"Ал Айн" - "Пахтакор". ОЧЛ 5-тур превьюси

Клуб янгиликлари

28 ноябрь куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 5-турида БААда "Ал Айн" жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу жамоага қарши "Шерлар" 5 марта тўқнаш келишган. 2010 йил Ал Айнда 1:0, Тошкентда 3:2 ҳисобида ғалабага эришилган. 2015 йил эса Тошкентда рақиб 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, жорий йил 3:0 ҳисобида зафар қучди. Яна бир марта меҳмонда 1:1 натижаси қайд этилган. Ўзбек клубларидан фақат "Пахтакор" "Ал Айн"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққан.

Рақибимизда бир неча кун аввал бош мураббий алмашди. Энди аргентиналик Эрнан Креско жамоани бошқармоқда. Беллашувни "Пахтакор"дан Одил Ҳамробеков дисквалификация, Ҳожиакбар Алижонов, Мэтью Стинворден ва Пшемислав Банашак жароҳат сабабли ўтказиб юборади.

"Ал Айн" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 28 ноябрь, Ал Айндаги "Ҳазза Бин Зайд" стадионида Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.