Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2011" ва "Пахтакор-2013" Россияда халқаро турнир ғолибига айланди

Клуб янгиликлари

Геленжик шаҳрида бўлиб ўтган турнирда академиямизнинг ёш тарбияланувчилари икки ёш тоифасида мусобақа ғолиби бўлишди.

2011 ва 2013 йилда таваллуд топган авлод вакиллари билан турнирга йўл олган Исроил Турсунхўжаев ва Павел Пуришкин шогирдлари гуруҳ ўйинларида максимал натижа қайд этишди. "Пахтакор-2011" финалда "Феникс" клубини 4:0 ҳисобда мағлубиятга учратди. 2013 йилда туғилган жамоа вакиллари эса Сочининг "Лион" жамоасини шундай ҳисобда ютиб, кубок соҳиби бўлдилар.

Икки ёш тоифасида ҳам мусобақанинг энг яхши дарвозабони тарбияланувчиларимизга насиб этди- Темур Эсонов ҳамда Ботир Бахтиёров. Мусобақа тўпурарлари ҳам айнан "Пахтакор" аъзолари бўлди. Муҳаммадаъло Нортожиев ва Амир Садриддинов ўз ёш тоифаларида энг кўп тўп киритишди. Ҳумоюн Баҳодиров эса энг яхши футболчи номинациясига эга чиқди.