"Пахтакор" - "Насаф" учрашувида "Дамас" автомобилига эга чиққан Зарифа Исмоилова совғасини қабул қилиб олди.
Клубимиз томонидан ўтказилаётган "Омадли мухлис" ижтимоий акциясининг навбатдаги асосий ютуғини қўлга киритган Зарифа Исмоилова Тошкент давлат иқтисодиёт университетида инглиз тилидан дарс беради. У 19 июнь куни ўтган беллашувга ташриф буюриши ва ушбу акция тўғрисида фикрларини билдириб ўтди:
- 10 ёшли ўғлим Боситхон "Пахтакор"га мухлислик қилади. Унинг қизиқиши сабаб жамоа учрашувларига ташриф буюрамиз. "Бухоро"га қарши ўйинга ҳам келгандик. Танаффус пайтида совринли акция ўтказилишини билардим, аммо унга ишончим юқори эмасди. "Дамас" автомобилини ютиб олганимдан кейин ҳам машинани беришларига ишонмаётгандим. Мана, энди совғамни қабул қилиб олдим. Ўзим таниган-билган барча инсонларга "Пахтакор" клуби ўтказаётган ижтимоий акция ҳалол экани ҳақида гапириб бераман. Жамоанинг кейинги ўйинларига келиб, қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Клуб раҳбариятига миннатдорчилигимни изҳор этаман.