Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида жамоамиз Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.
Кубок баҳсларида ҳозирга қадар ўзаро 5 учрашув бўлиб ўтган. Икки марта уй-сафар ва бир бор битта ўйиндан иборат тўқнашувлар кузатилган. "Шерлар" уч ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнашган. Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган:
2:2, 7:2
3:1
2:0, 2:2.
"Пахтакор" "Динамо" дарвозасини 16 марта ишғол қилган ҳолда ўз дарвозасидан 7 тўп олиб чиққан. Бу сафар Самарқанддаги баҳс чорак финал йўлланмаси соҳибини аниқлаб беради. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаган тақдирда қўшимча икки бўлим ва пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши мумкин.
"Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, 20:00да Самарқанддаги "Динамо" стадинида бошланади.