Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун "Пахтакор" жамоасининг Қибрайдаги ўқув йиғин машғулотлари базасида бўлди. Сўнгги ойларда комплексда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишган Жаҳонгир Абидович футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.
"Аввало, Сизларга сўнгги икки йилда қўлга киритилган чемпионлик учун раҳмат айтаман. Мен бундан қувондим. Бу анъанани бузмаслигимиз керак. Энг муҳими, сиз эътибордаги одам эканингизни унутмасангиз ва биз билан бир жамоа бўлишда давом этсангиз кифоя, қолган яхши шароитларни яратиб беришда давом этамиз", - дейди жамоамиз раиси.
Қўшимча сифатида, Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
- Жамоамиз аъзолари терма жамоа сафида Осиё чемпиони бўлдилар. Сиз ҳали ёшсиз, умрингизни беҳуда ўтказманг. Катта акаларингиз каби ном қозонинг, ўз қадрингизни билинг, меҳнат қилиб Европага кетинг, мен хурсанд бўлай. Аббос, айниқса, сендан умидимиз катта. Мен ишонаман, сен ҳали "Пахтакор" билан юқори марраларни забт этасан ва Европанинг топ клубларида ўйнайсан".