- Ўзимизга ўзимиз қийинчилик яратишни, кейин эса уни енгиб ўтишни яхши кўрамиз. Мухлисларимиз эса бундан хурсанд бўлишгани қолди. Охирги сонияларда пенальтини қайтардик. Қизил карточка бўлди. Бугун ҳамма нарса рўй берди. Шунчаки майдонга чиқиб, ғалаба қозониш қизиқ эмасдек. Қандайдир экзотик нарса ўйлаб топиш керак. Афсуски, ҳозирча шундай. Муҳими, уч очкони қўлга киритдик.
Банашак иккинчи даврада сафга қайтади. Тушунарлики, ҳужумчисиз ўйнаш жуда қийин. Ҳужумчи бу бошқа тоифадаги ўйинчи. Бизда бошқа ҳужумчи йўқ, афсуски.
Ёзда кўп футболчиларни кўздан кечирамиз. Ёшларни, ҳамма позициядагиларни. Ҳамма позицияга янги ўйинчиларни кўздан кечирамиз. Бизда соғлом рақобат бўлиши шарт, агар футболчилар рақобатни ҳис қилишмаса, ҳеч қачон ўсиш бўлмайди. Позицияга келсак, ҳимоячи, вингер ва ҳужумчи қидиряпмиз.