"Қизилқум"га қарши Суперлиганинг 5-тур ўйинидан сўнг "Пахтакор" устози Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйини адолатли ютдик деб ўйлайман. Назорат бизнинг остимизда эди, кўпроқ гол уришимиз керак эди. Биринчи бўлимда кичик хатоликка йўл қўйдик ва рақиб ҳужум қилди. Умумий қилиб айтганда адолатли тарзда 3 очкони қўлга киритдик.
Мен ҳар доим ҳамма нарса ўз вақтида бўлиши тарафдориман. 15 апрель куни ўйинимиз бор ва шу учрашувдан сўнг улар яна терма жамоа сафига бориб қўшилишади. Мен ҳар доим майдонда 11 нафар энг яхши футболчи майдонда ҳаракатланиши тарафдориман. Ким қандай шуғулланса, шундай ўйин амалиётига эга бўлади.
Гол бўлган вазиятда, бу оддий индивидуал хато. Шу сабаб гол ўтказиб юборган вазиятга кўп эътибор бермаяпман. Бундай хатолар қилмаслигимиз керак. Биз ҳар куни машғулотларда бунинг устида ишлаймиз, лекин афсуски бундай хатолар рўй бериб туради.
Қанот ҳимоячиларининг ҳужумга ўтган вақти, марказий ҳимоячилардан бири таянч зонага кўтарилади ва шу сабаб тактик чизги ўзгариши мумкин. Мен тактик услубга урғу беришни хоҳламайман, бизда тактикалар кўп ва ўйин вақти ҳам услубимизни ўзгартира оламиз. Кейинги учрашувда бошқа услубда ўйнашимиз ҳам мумкин.