5-турда "Шерлар" "Қизилқум"ни ортиқча қийинчиликсиз мағлуб этишга эришди.
Аввалги ўйинга солиштирганда Максим Шацких асосий таркибда бир ўзгариш қилди. Папава ўрнига Ҳамробеков баҳсни дастлабки дақиқалардан бошлади. Сайфиев кичик жароҳатидан кейин тикланиш жараёнини давом эттираётгани мазкур беллашувни ҳам ўтказиб юборди. Ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлаган жамоамиз 4-дақиқада ҳисобда олдинга ўтиши мумкин эди, бироқ Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг Илёсов тўпни қайтарди. 13-дақиқада Файзуллаев дарвозани ишғол қилди. Ҳамробековнинг ажойиб узатмасидан сўнг Аббос яккама-якка вазиятда аниқ зарба йўллади. Устунлигимиз вақт ўтиши билан ортиб борди. 35-дақиқада Алижонов тўпни ўнг қанотдан жарима майдонига оширди. Рақиблар ҳолатни бартараф этишга уринганда Турғунбоев қулай имкониятдан унумли фойдаланди.
Иккинчи бўлимда ҳам ўйин бориши кескин ўзгармади. 66-дақиқада рақибдан Нурматов қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилгач, ташаббусимиз янада ортди. 74-дақиқада Алижонов қулай вазиятда бўлса-да, тўпни ортдан келаётган Черанга қолдирди. Драган эса яқин масофадан дарвозага тўпни киритди. "Қизилқум" эса ҳимоядаги қўпол хатомиздан кейин гол урди. Дарвоза яқинидаги тўп оширишдаги хатодан Мбаома тўп киритди.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 3:1 (2:0)
10 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Ш.Насибуллаев, Ш.Йўлдошев, О.Каллахўжаев, Д.Раҳмонов.
ВАР: А.Шукуруллаев.
АВАР: Р.Серазетдинов.
Назоратчи: Р.Айтеков.
Комиссар: З.Акрамхонов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов, Турсунов, Ҳамралиев, Ҳамробеков (Асқаров, 69), Собирхўжаев, Ҳамдамов (Холдорхонов, 69), Файзуллаев (Рашидов, 75), Турғунбоев (Саидов, 75), Черан (Холматов, 80).
"Қизилқум": Илёсов, Маматхўжаев (Усмонов, 46), Ваҳобов, Шукуруллаев, Раҳматов, Кенжабоев, Холтўраев (Мбаома, 72), Ифеанйи, Толмасов, Нурматов, Саноев (Раҳматуллаев, 72).
Голлар: Файзуллаев, 13 - 1:0. Турғунбоев, 35 - 2:0. Черан, 74 - 3:0. Мбаома, 88 - 3:1.
Четлатиш: Нурматов, 66.