Клуб янгиликлари

«Бавария» ва АЗ билан голсиз дуранг, "Анталияспор" мағлуб этилди!

Клуб янгиликлари
Бугун 2011 йилда таваллуд топган академиямиз тарбияланувчилари "Измир Кубоги" мусобақасида ўз юришини бошлади. 2 кун давомида гуруҳ ўйинлари бўлиб ўтади. 

Унда жами 9 жамоа 8 учрашувда майдонга тушади. 1 кунда 4 ўйин ўтказилади. 

Бугун 2011 йилги тарбияланувчиларимиз дастлаб "Бавария" билан майдонга тушди. Кескин ўтган мазкур беллашувда ёш ўйинчиларимиз немис гранди тарбияланувчиларига қарши дуранг қайд этишди. Иккинчи баҳс эса Туркиянинг "Анталияспор" клубига қарши кечиб, унда жамоамиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учинчи ўйинда Голландиянинг АЗ клуби билан ҳам голсиз дуранг кузатилди - 0:0. Кундаги тўртинчи учрашувда Грециянинг ПАОК жамоасига 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.

Бугунги натижалар: 

Бавария - Пахтакор 0:0
Пахтакор - Анталияспор 1:0 (Жамолиддин Илёсов)
АЗ - Пахтакор 0:0
Пахтакор - ПАОК 1:2 (Арон Соломин)