Тошкентда ўтказилган турнирда академиямизнинг уч ёш тоифаси жамоалари мусобақа ғолибига айланди.
"Пахтакор-2014" Маъруф Зокиржонов қўл остида барча ўйинларда йирик ҳисобда ғалабаларга эришди. Гуруҳда "Звезда" 12:1, "Голеадор" 21:0 ва "Локомотив" 9:0 натижаси билан тор-мор этилди. Ярим финалда "Феникс"дан 9:4 ҳисобида устун келган ёш ўйинчиларимиз финал баҳсида "Аҳмадхон"ни 5:2 ҳисобида доғда қолдиришди.
2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз гуруҳда "Лочин" (10:0), "Насаф" (5:1) ва Наманган футбол академиясини (3:0) мағлуб этишди. Ярим финалда "Шахтёр"дан 2:1 ҳисобида устун келган футболчиларимиз финалда "Локомотив"га қарши кечган беллашувда пенальтилар сериясида зафар қучишди. Бу жамоага Азиз Талхатов ва Фарруҳ Файхуллаев бошчилик қилмоқда.
2010 йил жамоаси эса Сарвар Ҳайдаров ва Абдураҳмон Саидов қўл остида мусобақа ғолиби бўлди. Гуруҳда Тошкент футбол академияси (3:0), "Шахтёр" (0:1) ва "Андижон" (0:0)га қарши ўйинлар ўтказилди. Чорак финалда Одил Аҳмедов академияси пенальтилар сериясида, кейинчалик "Бунёдкор" ва "Андижон" тарбияланувчилари 1:0 ҳисобида доғда қолдирилди.