Клуб янгиликлари

"Пахтакор-2014" "Дўстлик Кубоги"да ғолиб чиқди

Клуб янгиликлари
Наврўз байрамига бағишлаб тўрт ёш тоифасида "Дўстлик Кубоги" мусобақаси ўтказилди.

2014 йилги тарбияланувчиларимиз Маъруф Зокиржонов қўл остида турнир ғолибига айланишди. Гуруҳ босқичида ёш футболчиларимиз "Ирбис-2"ни 11:0, "Кидс-2"ни 14:0 ва "Пойтахт"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Чорак финалда "Лидер Бест" 4:0, ярим финалда эса "Илбирс" 8:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Финалда "Кидс-1" билан тўқнаш келган жамоамиз 6:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. 2011 йил тарбияланувчилари Исроил Турсунхўжаев бошчилигида ушбу мусобақада учинчи ўринни эгаллашди.