U-21 лигаси 3-турида "Пахтакор" Қибрайда ўтган беллашувда "Навбаҳор" дарвозасини тўрт бор ишғол қилишга эришди. Ўйин тўлиғича жамоамиз устунлиги остида ўтди. Баҳс дебютидаёқ тезкор икки гол киритдик. Одилов ва Усмоновнинг голлари ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Бўлим ўрталарида Ўринбоев фарқни йириклаштирди. Иккинчи бўлимда ҳам хотиржамлик билан назоратни сақлаб турган Ойбек Усмонхўжаев шогирдлари Ҳабибуллаевнинг аниқ зарбаси эвазига 4:0 ҳисобида зафар қучишди. Уч ўйинда олти очко тўплаган ёшларимиз кучли учликдан жой олишган.
"ПАХТАКОР" - "Навбаҳор" 4:0 (3:0)
Ҳакам: Ш.Ражабов.
Голлар: Одилов, 2 - 1:0. Усмонов, 12 - 2:0. Ўринбоев, 30 - 3:0. Ҳабибуллаев, 72 - 4:0.
"Пахтакор": Шевченко, Ўринбоев, Пазлидинов, Усмонов, Одилов, Фомин, Абдуллаев, Ҳабибуллаев, Ибраимов, Анваров, Ж.Алижонов.
Захира: Ш.Суюнов, Беглархонов, Позилов, Мифтахуддинов, Ҳамидов.
"Навбаҳор": Марупов, Мўминов, Шодибоев, Абдулбориев, Насимов, Олимов, Баҳодиров, Ўктамов, Мўминқулов, Абдукаримов, Олимжонов.
Захира: Нуриддинов, Муродиллаев, Худойберганов, Раҳимов, Неъматжонов, Турсунбоев, Абдуллаев, Абдураззоқов.