Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Олимпик". Превью

Клуб янгиликлари

15 карра чемпион "Шерлар" Суперлига-2023да мавсумни Тошкентнинг яна бир жамоаси "Олимпик"ка қарши баҳс очиб беради.

Чемпионатлар тарихида ҳозирча жамоалар икки бор тўқнаш келган ва ўша баҳслар 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган. Жамоамиздан Сайфиев  ва Банашак гол муаллифига айланган. Шунингдек, кубокдаги бир тўқнашув жамоамиз фойдасига ҳал бўлган.

"Олимпик" таркибида "Пахтакор"нинг кўплаб тарбияланувчилари икки йилдан бери ўйнаб келишмоқда. Ушбу клуб сафига жами 15 нафардан ортиқ академиямиздан етишиб чиққан футболчилар жалб этилган.

"Пахтакор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасидаги ўйин 3 март, жума куни соат 18:30да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чемпионлар иштирокида мавсумнинг очилиш ўйинидан баҳраманд бўлишга барча ишқибозларни чақириб қоламиз.