Клуб янгиликлари

Назорат баҳсида "Шкупи" йирик ҳисобда доғда қолдирилди

Клуб янгиликлари
Шимолий Македония жамоасига қарши кечган учрашув кучли шамол остида ўтди. с

Шу сабаб дастлаб биз рикошет билан гол ўтказдик. Ўйин тўлиқ устунлигимизда кечди. Бўлим охирларида Драган Черан ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим стартида Собирхўжаев - Банашак комбинацияси гол билан якунланди. Кўп ўтмай Бани яна гол урди. 

70-дақиқада Максим Шацких йиғинда иштирок этаётган ёшларни майдонга туширди. Иккинчи бўлим бошида дарвозабонларимиз ҳам алмашган эди. 

Иккинчи бўлимда ёшлар янада ўйинни кучайтирдилар, тўртинчи голга Рустам Турдимуродов муаллифлик қилди. 

"ПАХТАКОР" - "ШКУПИ" 4:1
Голлар: Черан (34), Банашак (48, 66), Турдимуродов (81). 

"Пахтакор": Э.Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.
Захира: Қувватов, Шевченко, Ш.Суюнов, Усмонов, Ҳамралиев, Ўринбоев, Поёнов, Саиднуруллаев, Турдимуродов, Абдумажидов, Холматов, Беглархонов, Тодоров.