Клуб янгиликлари

Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба!

Клуб янгиликлари
Жами 22 нафар футболчи, 4 нафар дарвозабон билан Туркиядаги машғулотларга ташриф буюрган Максим Шацких, кеча ёшлардан иборат 10 нафар академиямиз тарбияланувчисининг хизматидан фойдаланганди.

Бугун эса тажрибали мамлакат чемпионлари тўлиқ асосий таркибдан жой олдилар. Ўйин ҳам шунга яраша бўлди. Ўтган мавсум Қозоғистон чемпионатида 6-ўринни қўлга киритган павлодарликлар учрашувнинг бошидаёқ тезкор иккита гол ўтказиб юборишди. Икки жамоа ҳам биттадан қизил карточка олди, аммо келишувга кўра, улар ўйинни 5 дақиқалик танаффусдан кейин қайтиб давом эттирди.

Кейинги рақибимиз Македониянинг "Шкупи" жамоаси бўлади. 

"ПАХТАКОР - "Аксу" (Қозоғистон) 5:2
Голлар: Банашак (15), Черан (19, 43, 58), Ҳамдамов (70) - Мурза (30), Искаков 81.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Турсунов, Азмиддинов, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Турғунбоев, Ҳамдамов, Черан, Банашак.