Анталиядаги иккинчи йиғиннинг биринчи ўйини Грузия чемпионатида 4-ўринни қўлга киритган “Самгурали” клубига қарши кечди.
Биринчи йиғиндаги ўйинларда футболчилар 45 дақиқадан ўйнаган бўлсалар, бу йиғинда 90 дақиқадан ўйналади.
Бугун Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Диёр Холматов ва Санжар Қувватовдан ташқари 6 нафар 2004 ва 2 нафар 2005 йилда таваллуд топган академиямиз тарбияланувчилари майдонга тушди. Асосий таркибда 10 нафар академиячилар ўйинни бошлашди.
Рақибимиз асосий таркиб билан ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда Максим Шацких иккита ўзгариш қилди. Актам Ўктамов 10-дақиқада жароҳат олганлиги учун Турғунбоев тушди. Иккинчи бўлимда эса у ўз жойини Ҳамдамовга бўшатиб берди. Айнан Достон учрашувдаги ягона гол муаллифига айланди.
"ПАХТАКОР - "Самгурали" - 1:0 (0:0)
"Пахтакор": Қувватов, Абдумажидов, Ҳамралиев, Поёнов, Тодоров, Холматов, Ўринбоев, Ўктамов (Турғунбоев, 10; Ҳамдамов, 46), Беглархонов, Турдимуродов, Саиднуруллаев.
Гол: Ҳамдамов 81.