Клуб янгиликлари

Гиорги Папава "Пахтакор"га кўчиб ўтди

Клуб янгиликлари

Грузиялик ярим ҳимоячи энди жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Фаолияти давомида Грузиянинг "Динамо" Тбилиси ва "Дила", Кипрнинг "Неа Саламис" ва юртимизда АГМК клубларида ўйнаган Папава юқори лигаларда 242 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол муаллифига айланган. Еврокубокларда 19 учрашувда 1 тўп киритган. "Динамо" Тбилиси билан жамоа сардори сифатида 4 карра Грузия чемпиони бўлган. Энди навбат Ўзбекистон чемпионатига. 

Гиоргининг "Шерлар" ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз.