Ўнг қанот ҳимоя ва ярим ҳимоясида ўйнайдиган футболчи фаолиятини "Шерлар" сафида давом эттирадиган бўлди.
Тез орада 24 ёшга тўладиган ҳимоячи ҳозирга қадар "Насаф" шарафини ҳимоя қилган. Суперлигада 106 ўйинда 11 гол муаллифи бўлган. Чемпионлар Лигасида 14 баҳсда майдонга тушган. Футболчи ва клуб ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. У эркин агент сифатида жамоамизга кўчиб ўтди.
Дилшод "Пахтакор" билан кўплаб совринларга эга чиқишига умид қилиб қоламиз.