Клубимиз тарбияланувчиси, ўнг қанот ҳимоячиси "Шерлар" билан шартномасини икки йилга узайтирди.
2017 йил асосий таркибда дебютини ўтказган Алижонов "Пахтакор" билан 4 карра Ўзбекистон чемпионига айланиб, 2 мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида ғолиб бўлишга улгурди. Жамоамиз таркибида Ҳожиакбар барча мусобақаларда 149 ўйинда майдонга тушиб, 7 гол муаллифига айланган. Энди у 2024 йил охиригача "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади.
Алижонов ҳали кўплаб катта ғалабаларимизга ҳисса қўшишига ишонамиз!