"Пахтакор" ярим ҳимоячиси жамоамиз сафида фаолиятини давом эттиради.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси бўлган Сардор жамоамиз таркибида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Барча мусобақаларда ҳозирга қадар 141 беллашувда 11 гол муаллифига айланган. Тўрт йил давомида Собирхўжаев "Шерлар" таркибида тўққиз соврин ютишга муваффақ бўлди. Сардор билан клуб ўртасидаги шартнома 2 йилга узайтирилди. Умид қиламизки, Собирхўжаев жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшишда давом этади.