Клуб янгиликлари

Аббос Файзуллаев билан шартнома 2025 йил охиригача узайтирилди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" академияси тарбияланувчиси яна уч йил мобайнида жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Ҳужумкор ярим ҳимоячи ҳозиргача "Шерлар" таркибида 35 учрашувда 8 тўп муаллифига айланиб улгурди. Энди у навбатдаги уч йил мобайнида "Пахтакор" учун ўйнашда давом этади. Файзуллаев жамоамиз ютуқларига ҳисса қўшишда давом этишига умид қиламиз.