Ярим ҳимоячи фаолиятини Кореянинг "К" лига иштирокчиси сафида давом эттиради.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Икром Алибоев 2022 йилги мавсумда жамоамиз билан Суперлигада ғолиб чиқди. Кореянинг "Канвон" клуби юртимизда мавсум якунига етгач, Алибоевни ўз таркибига қўшиб олиш истаги ҳақида маълум қилди. Клублар ўртасидаги музокаралардан сўнг Икром фаолиятини "Канвон" сафида давом эттирадиган бўлди. У мазкур жамоага трансфер қилинди.
Биз Алибоевнинг Кореядаги фаолиятига омад тилаймиз!