Суперлига 25-турида "Қизилқум" устидан ғалаба қозонган "Пахтакор" турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олди.
Асосий таркибда биргина ўзгариш қилинди. Алижонов дисквалификацияга учрагани сабабли унинг ўрнида Насонов ўйнади. Беллашувни ҳужумлар билан бошлаган футболчиларимиз 3-дақиқада ҳисобни очишди. Ҳамдамов тепган тўпни Нестеров қайтаргач, Черан унга биринчи бўлиб етиб келди ва дарвозани ишғол қилди. 20-дақиқада эса Драган "Пахтакор" таркибидаги 100-голини уришга эришди. Файзуллаев тўпни рақибдан олиб қўйиб, Черанга узатма берди. Драган осонликча дарвозага тўпни йўллади - 2:0. Яна бир вазиятда унинг зарбасидан кейин Зотеев тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди. Суюнов эса Абдухолиқов ва Шоаҳмедов томонидан берилган аниқ зарбалардан кейин маҳорат кўрсатди.
Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз ҳужумкорликни давом эттириб, мухлисларни кетма-кет голлар билан хурсанд қилди. Черан яна икки тўп киритган ҳолда мавсумда иккинчи покерини нишонлаган бўлса, Ҳамдамов ва Турғунбоев ҳам ўз ҳисобига биттадан тўп ёзиб қўйди. 6:0 ҳисобидаги ажойиб ғалаба "Шерлар"ни сўнгги турдан олдин пешқадамликка қайтарди. 12 ноябрь куни "Бунёдкор"га қарши ўтадиган баҳсда чемпионлик тақдири ҳал этилади.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 6:0 (2:0)
7 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: А.Шукуруллаев, Ш.Камаров, С.Ҳакимов, К,Расулов.
Назоратчи: И.Нехочин.
Комиссар: Қ.Мадраимов.
"Пахтакор": Суюнов, Насонов, Турсунов, Азмиддинов (Неъматов, 80), Сайфиев, Ҳамробеков (Асқаров, 67), Собирхўжаев (Алибоев, 62), Турғунбоев, Файзуллаев (Ўринбоев, 67), Ҳамдамов, Черан (Турдимуродов, 80).
"Қизилқум": Нестеров, Д.Жўраев, Шоаҳмедов (О.Абдухолиқов, 90+1), Т.Абдухолиқов, Қамбаров, Мустафоев (Абдурашидов, 90+1), Анваров (Абдуалимов, 85), Усмонов, Муҳаммадиев (Жўраев, 46), Зотеев, Толмасов (Дмитриев, 57).
Голлар: Черан, 3 - 1:0. Черан, 20 - 2:0. Черан, 52 - 3:0. Ҳамдамов, 60 - 4:0. Черан, 63 - 5:0. Турғунбоев, 69 - 6:0.
Огоҳлантиришлар: Қамбаров, 26. Толмасов, 36.